Сингапур ширин ичимликлар рекламаси тақиқланган биринчи мамлакатга айланади
Сингапур ҳукумати кейинги йилдан шакарга бой ичимликлар рекламасини бутунлай тақиқлаш қарорига келди. CNN хабарига кўра, бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Эдвин Тонг баёнот берди.
Тақиқлов барча медиаплатформалар учун тааллуқли — босма матбуотдан тортиб, интернет сайтлари ва радио-телевидениегача. Тақиқланадиган маҳсулотлар рўйхатига барча газланган ширин ичимликлар, шарбатлар, ичиладиган йогуртлар, эрувчан қаҳва ва бошқалар киради. Ширин ичимликлар ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотларига махсус тамға ёпиштириш мажбурияти қўйилади.
«Coca-Cola»нинг Сингапур бўлинмаси бу чорани олқишлаган, компания маълум қилишича, тақиқловлар унинг савдосига салбий таъсир кўрсатмайди, чунки анчадан бери ўз маҳсулотларини шакарсиз ёки жуда кам миқдордаги шакар қўшиб тайёрламоқда.
Вазир Тонганинг айтишича, тақиқловдан мақсад диабет касаллигига қарши курашишдир. Чунки айни пайтда мамлакатдаги ҳар еттинчи инсон диабетга чалинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter