Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сигир сўйишда гумонланиб тошбўрон қилинган киши вафот этди

Сигир сўйишда гумонланиб тошбўрон қилинган киши вафот этди

Фото: «fermok.ru»

Ҳиндистоннинг Мадҳйа Прадеш штатининг Сатна шаҳрида ғаройиб воқеа кузатилди. Сигир сўйган дея калтакланган икки кишидан бири вафот этди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Полиция маълумотларига кўра Амгара қишлоғида тошбўрон қилинган 45 ёшли мусулмон Риёз вафот этган, 38 ёшли таксичи Шакил эса оғир жароҳатланган.

Полиция ходимлари икки мусулмон кишини сигир сўйган дея калтаклаган 4 кишини ҳибсга олди.

Мадҳйа Прадеш штатида сўнгги пайтларда сигирларни сўйиш учун кушхонага олиб борган мусулмонларнинг кўпчилиги калтакланмоқда.

Ассам штатига қарашли Гауҳати шаҳри шимолидаги Нагон қишлоғи аҳолиси ўтган йили 2 кишини сигир сўйиб сотгани учун тошбўрон қилиб ўлдирган эди.

Гужарат штатида сигир сўйиб сотган киши умрбод озодликдан маҳрум қилинади. Сигир гўштини сақлаганлар эса 7 ёки 10 йилга қамалади ёхуд 500 доллардан 7500 долларгача жаримага тортилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг