Шимолий кореяликлар ватанпарварликлари сабабли коронавирусга чалинмаяпти — Ким Чен Ин
КХДР раҳбари Ким Чен Ин мамлакатда коронавирусга чалинганлар йўқлиги учун ўз халқига миннатдорлик билдириб, инфекцияга қарши курашаётган қўшни Жанубий Кореядаги «ўртоқлар»га бардош тилади.
«Бир ёқадан» бош чиқарган шимолий кореяликлар барча машаққатларга дош бериб, ўзларини ва мамлакатни коронавирус балосидан ҳимоя қила олишди — КХДРда вирус йўқлигининг сири шунда, деб ҳисобламоқда Ким Чен Ин.
Эслатиб ўтамиз, бугун КХДРда Корея меҳнат партияси 75 йиллигига бағишланган тантаналар, парад бўлиб ўтган. Мамлакат раҳбари ўз нутқида шимолий корея халқининг ватанпарварлиги ва ажойиб хусусиятлари бўлмаганида мамлакат бу даҳшатли ҳалокатни тўхтатиб қола олмасди, дея таъкидлаган.
«Тўғри, биз ҳозирча бой яшамаяпмиз, аммо оилалар аҳил, ҳеч бир инсон вирус балосига дохил бўлмади, ҳамма соппа-соғ. Сизлардан қанчалик миннатдорлигимни ва бу менга қанчалик куч беришини таърифлашга сўз ожиз», — деди Ким Чен Ин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter