Шимолий Корея америкалик қочоқ аскар бўйича бир қарорга келди
Шимолий Корея мамлакат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ва сиёсий бошпана сўраган америкалик аскар Тревис Кингни мамлакатдан чиқариб юборади.
The Associated Press агентлигининг хабар беришича, Шимолий Корея ҳукумати июль ойида мамлакат чегарасини кесиб ўтган ва гўёки КХДРдан сиёсий бошпана сўраган АҚШ армиясининг оддий аскари Тревис Кингни депортация қилишини билдирган.
Кинг ҳақиқатан ҳам Америка армиясидаги ҳолатни танқид қилганми ёки бу Шимолий Корея оммавий ахборот воситаларининг ташвиқот ҳаракатими ёки йўқлигини текшириш мумкин эмас.
Нима бўлганида ҳам, оддий шахсга сиёсий бошпана берилмайди: у мамлакатдан чиқариб юборилади, аммо бу қачон ва қандай амалга оширилиши маълум эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter