Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шайх Юсуф Қарозовий вафот этди

Шайх Юсуф Қарозовий вафот этди

Ислом оламидаги энг нуфузли олимлардан бири шайх Юсуф Қарозовий 96 ёшида вафот этди.

Мисрлик машҳур олим 120 дан ортиқ китоб ҳамда ислом масалаларига бағишланган юзлаб мақолалар муаллифи, жамоат арбобидир. Мусулмон олами Халқаро иттифоқи раҳбари бўлган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси замонамизнинг улуғ мужтаҳид олими, фазилатли шайх Юсуф Қарозовий ҳазратларининг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига таъзия билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг