Шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони вафот этди

Шахмат бўйича 10-жаҳон чемпиони Борис Спасский вафот этди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Спасский 1937 йил январда Ленинградда туғилган. 1969 йилда шахмат бўйича 10-жаҳон чемпиони бўлган.
У ўзининг кўп қиррали услуби билан машҳур эди ва ҳар қандай позицияда тенг даражада ўйнаши билан машҳур бўлган. Америкалик Роберт Фишер билан жаҳон чемпионлиги учун кураш унинг номини шахматдан узоқроқ доираларда ҳам машҳур қилди.
Спасский Россия ва Франция фуқаролигига эга бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter