Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сел 15 кишининг бошига етди

Сел 15 кишининг бошига етди

Фото:«Hurriyet»

Ганада кучли ёғингарчилик туфайли содир бўлган селда 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Пойтахт Акра шаҳрида икки кундан бери тинмаётган жала туфайли келаётган сел кўплаб уйларни вайрон қилган.

Табиий офат 15 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Улардан ўн нафари чақалоқ, бир нафари шифокор экани айтилмоқда. Кўплаб кишилар бедарак йўқолган.

Ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг