Илон Маскнинг сайёралараро «Starship» космик кемаси синов чоғи портлаб кетди (видео)
«SpaceX» компанияси 9 декабрь куни фазони забт этиш тарихидаги энг кўп юк олувчи «Starship» космик кемасини синовдан ўтказди.
Аппарат парвози муваффақиятли бошланган, манёврларни уддалай олган. Аммо ерга қўниши «ўхшамаган»: ёнилғи бакларидан бирида босим пастлиги туфайли «Starship» ерга жуда катта тезликда келиб урилган. Оқибатда жуда катта портлаш юз берган. «SpaceX» кеманинг қулашини нафақат қаттиқ, балки жуда таъсирли деб ҳам баҳолади.
Компания раҳбари Илон Маск ушбу синов муваффақиятли чиқиши учун имкониятни учдан бирга тенг дея баҳолаганди. Гарчи портлаб кетган бўлса-да, сайёралараро улкан кеманинг ердан узилиб самога кўтарилиши, ёнилғи бакларининг уланиши, аппаратнинг аниқ бошқарилиши, ерга қайтиб тушишига доир биргина синовда тўпланган маълумотларни Маск бебаҳо дея таърифлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter