Саудияда қироллик самолёти ҳалокатга учради
Саудия Арабистони қироллик ҳаво кучларига тегишли «Tornado» самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.
Саудия Арабистони расмий ахборот агентлиги «SPA» маълумотларига кўра, «Tornado» самолёти машғулотлардан қайтаётиб, техник носозлик туфайли қулаган.
Самолётдаги икки нафар учувчи қутқарилган.
Худди шундай ҳолат шу йил январь ойида ҳам содир бўлган эди. Ўшанда Ямандаги каолицион кучларга кўмак бериш мақсадида машғулотларда иштирок этиб қайтаётган самолёт техник носозлик туфайли ҳалокатга учраган, икки нафар учувчи соғ-омон қутқарилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter