Саудия Украина бўйича тинчлик музокараси ўтказмоқчи. Унда Россия қатнашмайди
Саудия Арабистони август ойида Украина бўйича тинчлик музокаралари ўтказишни режалаштирган. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, музокаралар Жидда шаҳрида 5-6 август кунлари бўлиб ўтади. Ушбу йиғилишга 30 га яқин давлат, жумладан Украина, Ғарб давлатлари, Бразилия ва Ҳиндистон вакиллари таклиф қилинган. Лекин музокарада қатнашадиган давлатлар рўйхатида Россия йўқ.
Манбага кўра, мазкур йиғилишда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан иштирок этиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter