Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саратонни бир сонияда даволаш усули топилди

Саратонни бир сонияда даволаш усули топилди

АҚШнинг Пенсильвания университети олимлари саратон касаллигини даволашга қаратилган янги усулни синовдан муваффақиятли ўтказди.

Айтиш жоизки, кимётерапия бугунги кунда онкологик хасталикларга қарши асосий воситалардан бири. Бунинг учун одатда фотон нурланиш усулидан кенг фойдаланилади.

Бироқ сўнгги изланишлар флеш-терапия деб номланган протон нурланиш самарадорлиги юқорилигини тасдиқламоқда. Чунки бу усул соғлом тўқималарга камроқ зарар етказиши билан ажралиб туради.

Тадқиқотчилар хулосасига кўра, флеш-терапия анъанавий нур муолажаларига нисбатан ножўя таъсирлар хавфини учдан икки қисмга камайтиради.

Қолаверса, даволаш курси фақат бир марталик ва унинг давомийлиги атиги бир сонияга тенг. Заррачалар массаси катта бўлганлиги сабабли протон нурлари беморнинг касалликдан зарарланган қисмига аниқроқ йўналтирилади. Бу эса қўшни тўқималар ва органларга минимал даражада салбий таъсир кўрсатади.

Олимлар протон нурланишдан фойдаланиш методологияси ва экспресс сеанслар учун оптимал дозаларни ишлаб чиқди. Тез орада флеш-терапия саратон муолажасида кенг оммалашиши мумкин, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг