Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Санкт-Петербургда каравот остидаги қутидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди. Аёлнинг ўлганига икки ҳафтадан ошган деб тахмин қилинмоқда

Санкт-Петербургда каравот остидаги қутидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди. Аёлнинг ўлганига икки ҳафтадан ошган деб тахмин қилинмоқда

Санкт-Петербургда Космонавтлар проспектидаги ижарага олинган бир хонали квартирадан тахминан икки ҳафта давомида ётган 28 ёшли қизнинг жасади топилди. Бу ҳақда SHOT телеграмм каналига таяниб ria.ru хабар бермоқда.

10 октябрь куни марҳума ўзбекистонлик 23 ёшли йигит билан бир кунлик квартирани ижарага олган. Эртаси куни уйга фаррош аёл келган ва хонани тозалаб, чиқиб кетган. У ҳеч қандай шубҳали нарсани сезмаган.

Икки ҳафта ўтгач, ижара ҳақи тўланмагани ва алоқа йўқлиги сабабли, уй эгаси квартирага мижозларни излаб келади. Кирган заҳоти уйдан бадбўй,  кучли ҳидни сезади. У каравот остидаги қутидан жасадни топади.

Марҳума билан яшаган йигит 12 октябрь куни Истанбулга учиб кетган ва қидирилмоқда. Қизнинг ўлимининг аниқ сабаблари экспертизадан сўнг аниқланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг