Санкт-Петербургдаги портлаш оқибатида жароҳат олганлар сони 32 нафарга етди
Кеча, 2 апрель куни Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида жароҳат олганлар сони ошди. Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
«Тезкор маълумотларга кўра, Санкт-Петербургдаги кафелардан бирида юз берган ҳодисада 32 киши жабрланган, бир киши ҳалок бўлган», — дейилади хабарда.
Ҳозирда жабрланганлардан 10 нафарининг аҳволи оғир, 16 кишининг аҳволи ўртача, жумладан, улар орасида 14 ёшли қиз ҳам бор.
Маълумот учун, Санкт-Петербург марказидаги портлашда ҳарбий мухбир Владлен Татарский ҳалок бўлган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter