Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Руҳоний Байденнинг ғалабасидан «хурсанд эмас», аммо...

Руҳоний Байденнинг ғалабасидан «хурсанд эмас», аммо...

Фото: AFP

Ҳасан Руҳоний Жо Байденнинг АҚШ сайловларидаги ғалабасидан «жуда қувонмаса-да», Эронни «террорчи давлат» деб атаган Доналд Трампнинг лавозимидан кетганидан хурсанд.

Чоршанба куни Вазирлар Маҳкамасидаги телевизион нутқида Эрон раҳбари «биз жаноб Байденнинг келганидан жуда хурсанд эмасмиз, аммо Трампнинг кетиши қувонтиради» деган. Бу ҳақда «The Independent» хабар берди.

Руҳоний жаноб Трампни «ҳозирги замоннинг энг қонунсиз президенти», деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, икки йил муқаддам Трамп «Эрон дунёда биринчи рақамли террорчи давлат», дея кескин баёнот берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг