Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиялик машҳур ютубер 22 ёшида вафот этди

Россиялик машҳур ютубер 22 ёшида вафот этди

Никита Васин. Кадр: TVSmeshariki / YouTube

Россиялик машҳур ютубер Никита Васин 3 декабрга ўтар кечаси Москвада вафот этди, деб хабар бермоқда BAZA телеграм-канали. 22 ёшли Никита Васиннинг ўлимига гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш сабаб бўлгани айтилмоқда.

Қайд этилишича, 2 декабр куни кечқурун Васин шериги билан бирга Москва марказидаги квартирада тақиқланган моддани қабул қилган, шундан сўнг иккиси ҳам ўзларини ёмон ҳис қилишган.

Блогернинг шериги тез ёрдам чақиришга муваффақ бўлган, воқеа жойига етиб келган шифокорлар уни олиб кетишга қарор қилишган. Беҳуш ҳолда касалхонага олиб кетилган ютубер кейинчалик жонлантириш бўлимида вафот этган.

BAZA нашри полиция ходимлари хонадондан наркотик модда қолдиқлари бўлган сумкани топишгани ҳақида ёзган.

Эслатиб ўтамиз, Никита Васин рус ва хорижий мултфилмларнинг видеошарҳлари билан танилган видеоблогер ҳисобланади. «Смешарики» анимацион сериали шарҳига бағишланган видеолар унга машҳурлик келтирган. Унинг YouTube-каналида 486 минг обуначи бор эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг