Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиялик амалдор: «Тожикистонда ЕОИИга қўшилиш истаги йўқ»

Россиялик амалдор: «Тожикистонда ЕОИИга қўшилиш истаги йўқ»

Россия Федерацияси бош вазири ўринбосари Aлексей Оверчук Тожикистон ҳозирча Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш истагини кўрсатмаганини айтди.

Оверчук бу ҳақда Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида айтиб ўтган.

Расмийнинг қайд этишича, Россия томони ҳали бу борада расмий Душанбедан ҳеч қандай сигнал олмаган.

«Бу уларнинг қарори бўлиши керак. Улар буни қандай қабул қилишлари бутунлай уларнинг масаласидир», дейди Оверчук.

Оверчукнинг сўзларига кўра, «Россия Тожикистонга иттифоқнинг иқтисодий маконига интеграциялашув қандай фойда келтиришини тушунтиришга ҳаракат қилмоқда».

«Бу тўсиқсиз савдо, ягона божхона майдони ва ягона меҳнат бозори масалаларига тааллуқлидир», — дейди Бош вазир ўринбосари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг