Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиядаги теракт юзасидан бирйўла уч киши қўлга олинди

Россиядаги теракт юзасидан бирйўла уч киши қўлга олинди

Москва, Екатеринбург ва Омскда «Крокус Сити Холл»даги терактга алоқадорликда айбланган уч нафар гумонланувчи қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Россия агентликлари Федерал хавфсизлик хизмати маълумотига асосланиб.

Разведка хизмати маълумотларига кўра, қўлга олинган уч киши концерт залига ҳужум уюштирганлар учун қурол-яроғ ва автомобил сотиб олишни молиялаштирган.

Улар бири Россия фуқароси ва иккитаси эса чет эл фуқаросидир.

Аввалроқ теракт бўйича ишда 10 нафар айбланувчи бор эди. Уларнинг барчаси ҳибсга олиниб, тергов изоляторига жойлаштирилди.

«Қўлга олинганларнинг иккитаси ўқотар қурол ва терактда қўлланилган транспорт воситаларини сотиб олиш учун пул ўтказган, учинчиси терактнинг шерикларини ёллаш ва унинг ижрочиларини молиялаштиришда бевосита иштирок этган», дейилади ФХХнинг уч янги гумонланувчи ҳақидаги пресс-релизида.

«Крокус»га қилинган ҳужумдан бир кун ўтиб ФХХ директори Александр Бортников Россия президенти Владимир Путинга 11 гумонланувчи, жумладан, концерт залига ҳужумда бевосита иштирок этган деб тахмин қилинган тўрт нафар шахс ҳибсга олингани ҳақида хабар берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг