Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда сув тўғони бузилиб кетди, аҳоли шошилинч кўчирилмоқда

Россияда сув тўғони бузилиб кетди, аҳоли шошилинч кўчирилмоқда

Оренбург вилоятининг Орск шаҳрида сув омборидан сувнинг рекорд даражадаги миқдоридан сўнг Урал дарёсида тўғон бузилди. Расмийлар сув тошқини хавфи бўлган ҳудудлар аҳолисидан эвакуация қилиш учун шошилинч чоралар кўришни сўраган.

«Коммерсант» газетасининг ёзишича, Орскдаги тўғон 10 йил аввал қурилган. Бу гидротехник иншоот эмас, балки асосий вазифаси йўлни ҳимоя қилиш ва дарё қирғоғини мустаҳкамлашдан иборат бўлган қирғоқ тўғони.

Сўнгги кунларда Оренбург вилоятида сув тошқини авжига чиқди. Шу сабабли, 4 апрель, пайшанба куни бутун ҳудудда фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Орск жойлашган Урал дарёсида сув сатҳи кескин кўтарилиб, Ириклинский сув омборидан рекорд миқдорда сув чиқарилишига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Орск ҳокими Василий Козупицанинг айтишича, тўғон мисли кўрилмаган юкга бардош бериши керак, гарчи тўғон 2014 йилда фойдаланишга топширилганидан буён сув ҳали бу даражага кўтарилмаган. Тўғон сув миқдорини кўтара олмади.

Сув тўғонни икки жойда бузди, деди Козупица жума куни кечқурун. «Сув тезда етиб бориши мумкин, шунинг учун максимал самарадорлик талаб қилинади», деб огоҳлантирди шаҳар мери.

Шаҳарнинг учта туманларидан иккитаси - Ленинский ва Советский сув босиш хавфи остида эди. Орск Оренбург вилоятидаги иккинчи йирик шаҳар бўлиб, унда деярли 190 минг киши яшайди. Қозоғистон билан чегара яқинида, вилоят марказидан 286 километр узоқликда жойлашган, Урал дарёси уни икки қисмга — Европа ва Осиёга ажратади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг