Россияда Иккинчи жаҳон урушидан қолиб кетган улкан бомба топилди
Россиянинг Курск вилоятида Иккинчи жаҳон урушидан қолган авиация бомбаси зарарсизлантирилди. Бу ҳақда Mk.ru хабар берди.
100 килограмм оғирликдаги бомба шу йилнинг 7 апрел куни Звягинцево қишлоғи яқинида топилган.
Портловчи моддани топилгач, маҳаллий аҳоли бу ҳақда тезкор хизматларга хабар берган.
Воқеа жойига полиция ва фавқулодда хизматлар вазирлиг вакиллари етиб келган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассислари снарядни ўқ отиш майдонига етказган ва у зарарсизлантирилди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter