Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ташқи ишлар вазири КХДРга боради

Россия ташқи ишлар вазири КХДРга боради

Фото:«Звезда»

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров тез орада КХДРга боради. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлигига асосланиб, «Gazeta.ru» хабар қилди.

«КХДР ташқи ишлар вазири Ли Ён Хоннинг таклифига биноан Россия ташқи ишлар вазири тез орада Шимолий Кореяга боради», — дейилади агентлик хабарида.

Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова аввалроқ Лавровнинг Шимолий Кореяга сафари масаласи кўрилаётгани ва кейинроқ муддати эълон қилинишини айтганди.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг