Россия пойтахтига табиий офат ёпирилди (видео)
Бугун, 28 июнь куни тушдан кейин Москвага тушган кучли шамол ва ёмғир туфайли пойтахт кўчаларини сув боса бошлади. Айрим метро станцияларига сув туша бошлади ва поездлар ҳаракати тўхтатилди.
Москва кўчаларида сув йиғилиб, айрим жойларда автомобилларни кўмадиган даражага етган. Пойтахтнинг марказий туманларида транспорт ҳаракати қийинлашган, кучли шамол бир нечта дарахтларни, қурилиш кранини ағдариб ташлади. Реклама баннерлари, иншоотлар томлари, деразалари шикастланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter