Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия меҳнат муҳожирлари учун яна бир тақиқ жорий қилмоқчи

Россия меҳнат муҳожирлари учун яна бир тақиқ жорий қилмоқчи

ЛДПР фракциясидаги Давлат думаси депутатлари гуруҳи парламент қуйи палатасига Россия фуқаролиги бўлмаган меҳнат муҳожирларига ўз оилаларини мамлакатга олиб кириш ҳуқуқини тақиқловчи қонун лойиҳасини киритади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Лойиҳа муаллифларининг қайд этишича, агар қонун қабул қилинса, муҳожирлар учун меҳнат шартномаси ёки патентнинг мавжудлиги унинг оиласини мамлакатга кўчириш учун асос бўлмай қолади.

Июль ойи ўрталарида Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин муҳожирлар устидан назорат кучайтирилишини эълон қилганди. Унга кўра, миграция назоратини тартибга солиш, чет эл фуқароларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, шунингдек, фуқароликка қабул қилиш билан боғлиқ масалаларга қаратилган 25 та қонун лойиҳаси парламент қуйи палатаси томонидан кўриб чиқилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг