Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни оширади

Россия авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни оширади

Россиянинг «Победа» авиакомпанияси Қирғизистонга парвозларни йўлга қўйиши ва Ўзбекистонга парвозлар сонини ошириши мумкин.

Бу ҳақда лоукостер авиакомпаниянинг расмий вакили маълум қилди, дея хабар беради «ТAСС» агентлиги.

Авиаташувчи вакилининг сўзларига кўра, «Победа» Марказий Осиёга йўналишлар тармоғини кенгайтиришдан манфаатдор. 21 апрел куни компания учун янги йўналиш – Самарқанд (Ўзбекистон) очилди, «биз Бухорога ҳам парвоз қилиш имкониятларини ўрганмоқдамиз», дейди у.

Бундан ташқари, ҳозирда Қирғизистонга икки йўналиш – Бишкек ва Ўшга парвозлар учун рухсатнома олиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон «Победа»нинг бешинчи халқаро йўналиши бўлди, шунингдек у Aрманистон, Беларус, Бирлашган Aраб Aмирликлари ва Туркияга ҳам парвоз қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг