Референдумдан сўнг АҚШ таркибида яна битта штат пайдо бўлиши мумкин
Пуэрто-Рико орол-давлати аҳолиси ўзининг янги тарихи давомида иккинчи маротаба мамлакатнинг АҚШ таркибига штат сифатида қўшилишига бағишланган референдумда қатнашади.
«Nuevo dia» газетаси ёзишича, Пуэрто-Рико губернатори Ванда Васкес оролнинг АҚШ таркибига штат сифатида қўшилишини ҳал қилувчи референдумни 2020 йилнинг 3 ноябрь куни ўтказиш тўғрисидаги қонунга имзо чекди.
Қонунга кўра, референдум 3 ноябрда, губернатор сайлови билан бир кунда ўтказилади. Аммо овоз бериш АҚШ бу қарорни қабул қилишга мажбурлигини англатмайди. Бу масалани АҚШ Конгресси ҳал қилади.
Пуэро-Рикода охирги маротаба АҚШ таркибига кириш учун референдум 2017 йилда ўтказилганди. Бироқ АҚШ адлия вазирлиги Конгресс овоз беришини ёқламаганди.
Айни пайтда Пуэрто-Риконинг мақоми шундайки, бевосита АҚШ томонидан бошқарилади, лекин қонунан унинг ажралмас қисми саналмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter