Расман! COVID-19 пандемия сифатида тан олинди

Тедрос Адханом Гебрейеус.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейеус бугун, 11 март куни COVID-19 касаллиги пандемияга айланганини эълон қилди.
Жаҳонда коронавирус билан касалланганлар жами сони бугун 120 мингга яқинлашди. Вафот этганлар сони — 4 300 нафар атрофида.
«Биз COVID-19 касаллиги пандемия сифатида баҳоланиши мумкин деган хулосага келдик», — деди ташкилот раҳбари.
Маълумот учун: Пандемия — эпидемиянинг кучли, юқори босқичи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter