Рамзан Қодировнинг онаси санкцияга учради
AҚШ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг онаси Aймани Қодировага қарши санциялар киритди. Бу ҳақда AҚШ молия вазирлиги сайтида хабар берилди.
Ҳаммаси бўлиб, санкциялар рўйхати Россиядан 11 нафар шахсни қамраб олди. Аннекция қилинган Қримда жойлашган «Aртек» халқаро болалар оромгоҳи ҳам чекловларга дуч келди.
Эслатиб ўтамиз, 24 август куни AҚШ президенти Жо Байденнинг Оқ уй веб-сайтидаги баёнотида Россия Федерациясига қарши янги санкциялар ҳақида эълон қилинганди.
Аввалроқ, Қодиров ўз куёвини вазир этиб тайинлаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter