Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сайловлар тарихида бунақаси бўлмаган: Рамзан Қодиров жаҳон рекордини ўрнатди

Сайловлар тарихида бунақаси бўлмаган: Рамзан Қодиров жаҳон рекордини ўрнатди

Фото: «Chechnya.gov.ru»

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров ҳудуд раҳбарлиги учун бўлиб ўтган сайловда жаҳон рекордини ўрнатди, деб ёзмоқда «Профиль».

Рекордларни қайд этиш бўйича халқаро агентлик қайд этишича, сайловчиларнинг 99,7 фоизи Қодировга овоз беришган.

«Интеррекорд» агентлиги маълумотига кўра, Қодиров фоиз кўрсаткичи бўйича дунёдаги энг юқори натижага эришган. Чеченлар сайловда фаоллик кўрсатишгани ҳам диққатга сазовор — аҳолининг 94,42 фоизи.

Рамзан Қодиров жами 711 973 нафар сайловчининг овозини тўплади: қолган номзодлар билан фарқ жуда катта — Иса Ҳажимурадов 0,15 фоиз, Халид Накаев 0,12 фоиз овоз йиғишган, холос.

Нисбатан ёш бўлишига қарамай, Рамзан Қодиров Россиядаги энг тажрибали губернаторлардан бири — 2007 йилда Чеченистон бошқарувига келганида 30 ёшда эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг