Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодиров Путинни орден билан мукофотлади

Рамзан Қодиров Путинни орден билан мукофотлади

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия президенти Владимир Путин Aхмат-Ҳожи Қодиров номидаги орден билан тақдирланганини маълум қилди.

У ҳозиргина топширилди, дея маълум қилган Чеченистон раҳбари.

Қодировнинг сўзларига кўра, мукофотни бериш тўғрисидаги фармон 2007 йилда имзоланган, аммо «бу вақт давомида минтақанинг энг юқори мукофотини топшириш учун ҳеч қандай сабаб бўлмаган».

Қодиров тақдирлаш қандай шароитда ўтказилганига аниқлик киритмади.

Аввалроқ, Рамзан Қодиров 2024 йилги президентлик сайловлари бўйича таклиф билан чиққанди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг