Рамзан Қодиров 21 ёшли қизини маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинлади
Рамзан Қодиров ўз қизи, «Firdaws» модалар уйи президенти 21 ёшли Айшат Қодировани Чеченистон маданият вазирининг биринчи ўрибосари этиб тайинлади.
Хабарда айтилишича, ушбу ташаббус маданият вазири Хож-Бауди Дааевдан чиққан.
Чеченистон раҳбари, Айшат ёш бўлишига қарамай энг мураккаб ва кенг кўламли лойиҳаларни (хусусан, маданият соҳасида) бошқаришда бой тажрибага эгалигини таъкидлаб, зиммасига юклатилган янги вазифани ҳам уддалаб кетишига ишонч билдирган.
Маълумот учун: Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг 10 нафар фарзанди бор, Айшат уларнинг энг каттаси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter