Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рада депутатлари ёлғонни аниқловчи полиграф текширувидан ўтди. Улар пора олганликда гумон қилинмоқда.

Рада депутатлари ёлғонни аниқловчи полиграф текширувидан ўтди. Улар пора олганликда гумон қилинмоқда.

Фото: «Anna-news.info»

«Халқ хизматчиси» партиясидан икки нафар депутат 23 октябрь куни ёлғонни аниқлаш бўйича текширувдан ўтди. Улардан Олий Радада қонун лойиҳасига қарши овоз беришда пора олган-олмаганлиги сўралди, деб ёзади «Life.ru».

Биринчи бўлиб Александр Качура полиграф текширувидан ўтди. Тақдим этилган ҳужжатларга кўра, у барча саволларга ростгўйлик билан жавоб берган ва коррупцияга алоқаси йўқлиги ойдинлашган.

Ёлғонни аниқлаш бўйича текширувдан иккинчи бўлиб депутат Александр Дубинский ўтди. Тестни ўтказаётган полиграфолог бу сафарги тест натижалари ҳам депутат фойдасига ҳал бўлганини маълум қилди.

Шунингдек, текширувдан «Халқ хизматчиси» депутати Давид Арахамия ўтиши керак эди. Бироқ текширув 24 октябрга қолдирилди. Негаки, экспертлар ҳали саволларни тайёрлашга улгуришмабди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг