Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири 24 йилга қамалди

Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири 24 йилга қамалди

Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Қувандиқ Бишимбаев рафиқасини ўлдирганликда айбланиб, 24 йилга қамалди.

Остонадаги ҳакамлар ҳайъати Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Кувандиқ Бишимбаевни рафиқаси Салтанат Нукеновани ўлдиришда айбдор деб топди. У 24 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

8 май куни суд жараёнида Бишимбаев ва иш бўйича иккинчи айбланувчи Бахитжан Байжанов сўнгги сўзларини айтди. Иккала айбланувчи ҳам тайёрланган нутқни ўқиб эшиттирди. Бахитжан Байжанов қотилликни яширишда айбланиб, 4 йилга ҳукм қилинди. 

Бишимбаевнинг таъкидлашича, у Нукенованинг ўлишини истамаган ва ўша оқшом воқеаларининг «бундай оқибатини кутмаган».

«Мен айбдорман, лекин қасддан қотилликда эмасман. Ҳибсга олинганимнинг биринчи дақиқасиданоқ мен ўша куннинг ҳолатлари тўғрисида ҳақиқатни айтдим, гарчи менда барча имкониятлар бўлсада, яширинишга ва жавобгарликдан қочишга уринмадим», — деди собиқ Иқтисодиёт вазири.

Бишимбаев ва Нукенова воқеаси қозоқ медиасида сўнгги вақтларда энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлган воқеа саналади. Собиқ вазир 2023 йил ноябрда қўлга олинган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг