Табибга ёрдам сўраб борган қозоғистонлик номаълум уколдан сўнг ҳалок бўлди
Остонада муқобил тиббиёт билан шуғулланувчи эркак эҳтиётсизлик оқибатида қабулига ёрдам сўраб келган беморни ўлдириб қўйди, деб хабар бермоқда Press.kz нашри.
Маълум бўлишича, табиб экани айтилаётган шахс тегишли гувоҳнома ва лицензиясиз тиббий фаолият билан шуғулланиб келган. Марҳум уйқудан бош кўтара олмаётганидан шикоят қилган. Табиб унга укол қилган, шундан сўнг беморнинг аҳволи ёмонлашган. Эркак ҳушига келмай вафот этган.
Текширувдан сўнг инъекция учун ишлатилган дори Қозоғистонда лицензияланмагани аниқланган. Экспертиза хулосасига кўра, ўлимга анафилактик шок сабаб бўлган. Суд ҳукми билан жиноят содир этган шахс тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган.
«Прокуратура фуқароларни ушбу турдаги фаолият билан шуғулланиш учун тегишли рухсатномага эга бўлмаган шахсларга тиббий ёрдам сўрамасликка чақиради», дейилади хабарда.
Аввалроқ Оққўрғонда беморнинг ота-онасидан муолажа учун 500 доллар олгач ғойиб бўлган сохта табиб қўлга олинганди.
Бўстонлиқда беморларнинг оғзига трубка орқали читтигул илдизи кукунини трубка орқали пуфлаб, ларингитни даволашни иддао қилган шахс аслида чўпон экани маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter