Қозоғистонга ноқонуний йўллар билан кираётган 12 афғонистонликни дронлар ушлаб берди
Қозоғистоннинг Жамбил вилояти чегара хизматчилари давлат ҳудудига яширинча киришга уринган 12 нафар афғонистонлик фуқарони қўлга олди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.
Чегарабузарларни учувчисиз бошқариладиган аппарат ёрдамида аниқлашди. Афғонистонликлар Қирғизистон орқали Қозоғистонга пиёда ўтиб кетишга уринишган.
Воқеа юзасидан судга қадар суриштирув бошланган.
Қозоғистон чегарачиларига учувчисиз бошқариладиган қурилмалардан фойдаланишга рухсат этилган. Хабарларга кўра, мамлакат ҳукумати чегарачиларга 15 та самолёт тоифасидаги ўзиучар ҳамда 90 та квадрокоптер олиб беришни режалаштирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter