Қозоғистондаги конда портлаш: ҳалок бўлганлар сони ортмоқда
Қарағанда вилоятидаги Костенко конида содир бўлган портлашда ҳалок бўлганлар сони 11 кишига етди, дея хабар бермоқда Zakon.kz «АрcэлорМиттал Темиртау» АЖ матбуот хизматига таяниб.
Корхона матбуот хизматидан олинган сўнгги маълумотларга кўра, кеча тунда портлаш содир бўлган Костенко конида қутқарувчилар аввалига етти нафар кончининг жасадини топишган. Бироз ўтиб яна ҳалок бўлганлар аниқланган. 18 киши турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага етказилган. Қутқарув ишлари давом этмоқда.
Дастлабки версияга кўра, метан газининг портлаши содир бўлган ва бу фожиага сабаб бўлган.
Ҳодиса жойида штаб ташкил этилган. Костенко конида Қарағанда вилояти ҳокими, «АрcэлорМиттал Темиртау» АЖ бош директори, Қозоғистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари, Қарағанда вилояти прокурори, махсус ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари йиғилишган.
Портлаш 28 октабрга ўтар кечаси соат 02:33 да содир бўлган. Ўша пайтда конда 252 нафар кончи бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, уларнинг 205 нафари қутқарилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter