Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистондаги авиаҳалокат қурбонлари оилаларига 4 миллион тангадан берилади

Қозоғистондаги авиаҳалокат қурбонлари оилаларига 4 миллион тангадан берилади

Фото: «Спутник»

Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин раҳбарлигида Bek Air самолёти авиаҳалокати сабабларини ўрганиш бўйича ҳукумат комиссияси йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар бермоқда.

«Олмаота вилоятида юз берган фожиа бутун Қозоғистон аҳолисини ташвишга солди. Авиаҳалокат оқибатида кўплаб одамлар жароҳат олиб, ҳалок бўлди», — дейди Мамин.

Йиғилишда бош вазир давлат раҳбарининг топшириғига кўра ҳалок бўлганларнинг оилаларига 4 миллион тангадан маблағ ажратилишини маълум қилган. Талафот кўрганларга ҳам зарурий ёрдам кўрсатилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 07:22да Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан учиб кетиш чоғида Bek Air авиакомпаниясига қарашли самолёт баландликни йўқотгани ва бетон тўсиқни бузиб ўтиб, икки қаватли бинога бориб урилгани хабар қилинганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, авиаҳалокат оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, 53 киши жабрланган, 10 кишининг аҳволи жуда оғир деб баҳоланган.

Шавкат Мирзиёев авиаҳалокат муносабати билан Қозоғистон президентига таъзия билдирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг