Қозоғистонда Туркистон вилояти пайдо бўлди
Қозоғистоннинг Туркистон шаҳри Туркистон вилоятининг маркази этиб белгиланди, Чимкент эса республика даражасидаги шаҳар мақомини олди. Бу ҳақда «Tengrinews.kz» сайти хабар бермоқда.
19 июнь куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев «Қозоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишининг баъзи масалалари ҳақида»ги қарорни имзолади. Унда Назарбоев Чимкентнинг Остона ва Олмаота шаҳарлари билан биргаликда аҳолиси миллиондан ошиқ бўлган шаҳарлар рўйхатига киритилганини таъкидлади.
«Вилоят маркази асрлар давомида қозоқ хонлиги ва турк дунёсининг сиёсий ва диний маркази бўлган Туркистон шаҳрига кўчирилади», — деди президент.
Қарорга кўра Чимкент шаҳри республика даражасидаги шаҳарга айлантирилди. Аввалги Жанубий Қозоғистон вилояти Туркистон вилояти дея қайта номланди ва Туркистон шаҳри унинг маъмурий маркази этиб белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter