Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда 9 киши ҳалок бўлди. Улар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

12 май куни Алмати-Бишкек трассасида «Lada» ва «Toyota Camry» автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Мазкур ҳодиса туфайли 9 киши ҳалок бўлди, улардан 3 нафари аёллардир. Бу ҳақда Алмати полиция департаментига асосланиб, «Zakon.kz» хабар берди.
Марҳумлар шахсига аниқлик киритилганда улар Алмати ва Чимкент шаҳри, Туркистон ва Алмати вилоятларидан эканлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан полиция текшируви ўтказилмоқда. Экспетиза ўтказилиши белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter