Қозоғистон президентининг қариндошларига раҳбарлик лавозимларида ишлаш тақиқланади
Қозоғистон парламенти президентнинг ваколатларини қисқартирувчи ва мамлакат раҳбарининг қариндошлари сиёсий фаолиятда иштирок этиш имкониятини чекловчи тузатишларни қабул қилди.
Парламент қабул қилган тузатишларга кўра, президент оиласи аъзоларига давлат тузулмаларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш тақиқланади. Бундан ташқари, давлат раҳбарининг парламент юқори палатасини шакллантиришдаги иштироки қисқартирилиб, унинг маҳаллий вакиллик ва ижроия органларига таъсири чекланади.
Шунингдек, давлат раҳбарининг президентлик даврида сиёсий партияларга аъзо бўлиши тақиқланди. Ҳужжатлар Қозоғистон раҳбарига имзолаш учун юборилган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 20 ноябрь куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter