Қозоғистон парламенти пойтахт номи Нурсултонга ўзгаришини маъқуллади
Қозоғистон парламенти пойтахт Остона номини Нурсултонга ўзгартириш ҳақидаги таклифни маъқуллади. Бу ҳақда «Tengrinews.kz» хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатнинг янги сайланган раҳбари Қосим-Жомарт Токаев Остона номини Қозоғистон биринчи президенти шарафига Нурсултонга ўзгартиришни таклиф этганди.
Мазкур шаҳар 1997 йил 10 декабрдан расман Қозоғистон пойтахти ҳисобланади. Ҳозирда бу ерда 1 миллиондан зиёд аҳоли яшайди. Миллонер-шаҳар унвони 2017 йилда қўлга киритилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter