Қозоғистон ҳавоси энг ёмон шаҳарларини эълон қилди

Қозоғистон экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигининг Экологияни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш қўмитаси раҳбари Зулфиқор Жолдасов идора йиғилишида мамлакатнинг ҳавоси энг ифлосланган шаҳарларини тилга олиб ўтди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.
Экомониторингга кўра, 2021 йилда Темиртов, Нурсултон, Олмаота, Оқтўбе, Атирау, Уст-Каменогорск, Қарағанда, Балхаш, Жезқазған, Чимкент ҳавоси энг ёмон топ-10 қозоқ шаҳарлари рўйхатига кирди.
Ҳавони ифлослаётган асосий омиллар: Олмаота ва Нурсултонда — иситиш манбалари (ИЭС, қозонхоналар), автотранспорт ва хусусий сектор; Уст-Каменогорск ва Темиртовда — саноат, Оқтўбе ва Атирауда — эскирган канализация-тозалаш қурилмалари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter