Қозоғистон аэропортларида хавфсизлик кучайтирилмоқда
Қозоғистон ҳукумати 1 майдан бошлаб мамлакат аэропортларида авиация хавфсизлиги бўйича қўшимча чораларни жорий қилади. Бу ҳақда республика транспорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб, Nur.kz хабар бермоқда.
«2024 йил 1 майдан бошлаб мамлакатимиздаги барча аэропортларда қуруқликдаги ҳудудлар, автотураргоҳлар ва йўловчи терминалларида авиация хавфсизлигини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар жорий этилади», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, йўловчи терминалларига киришда биринчи навбатдаги текширувлар терминалга тақиқланган нарсаларни олиб киришни назорат қилиш учун мўлжалланган.
Вазирлик йўловчиларни текшириш ва рўйхатдан ўтиш учун аэропортларга олдиндан келишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввал Қозоғистон собиқ ички ишлар вазири 2022 йил январ воқеалари сабаб ушланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter