Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўшнисини «унутган» Ким Чен Ин. Путин, Трамп ва Си — Шимолий Корея маркаларида

Қўшнисини «унутган» Ким Чен Ин. Путин, Трамп ва Си — Шимолий Корея маркаларида

Фото: «Korea Bizwire»

Шимолий Кореяда Ким Чен Ин мамлакат етакчиси сифатида фаолият бошлаганининг 10 йиллигига аталган почта маркалари чиқарилди.

Маркаларда йўқ нарсанинг ўзи йўқ: фазовий йўлдошнинг учирилиши, ракета синовлари, Ким Чен Ин иш устида, жамоат тадбирларида. Кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилиб, курорт ва бошқа объектлар қад ростлаган Самчжиён шаҳрику — алоҳида мавзу. Буларнинг ҳаммаси бевосита Кимнинг шахсий кўрсатмаси ва бошчилигида амалга оширилган.

Кимнинг ташқи фаоллигини ҳам унутишмади.

КХДР етакчисининг Хитойга 2018 йилдаги ташрифи ва Си Цзинпин билан учрашуви, АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп билан музокараларда тушган фотосуратлари маркаларда аксини топди.

Кимнинг Путин билан 2019 йилда қўл сиқишиб тушган расми жойлаштирилган маркада «Корея-Россия дўстлиги», деган ёзувни ўқийсиз.

Аммо биронта маркада Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Инга жой топилмади. Ким 2018 йилда у билан нақ учта саммит ўтказганди, ахир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг