Қорабоғдаги «аксилтеррор» операциясида қанча инсон ҳалок бўлган айтилди
Озарбайжон томонидан эълон қилинган «аксилтеррор» операцияси натижасида Қорабоғда 27 киши ҳалок бўлган, деб хабар қилди тан олинмаган республиканинг Омбудсмани Гегам Степанян.
Маълумотларга кўра, яраланганлар сони 200 дан ошган. Ҳозирда Қорабоғдаги 16 та аҳоли пунктидан 7 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган.
Эслатиб ўтамиз, кеча Озарбайжон Қорабоғда «аксилтеррор ҳаракатлари»ни бошлади.
Озарбайжон мудофаа вазирлигининг маълумот беришича, Арманистон қуролли кучларининг Қорабоғ минтақасидаги қўшинлари томонидан Озарбайжон армиясининг позицияларини тизимли равишда ўққа тутиши, ҳудудларни миналаши, хандақлар қазиб, жанговар позицияларни шакллантириши кескинликнинг кучайишига сабаб бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter