Қўлбола ароқ 19 кишининг умрига зомин бўлди
Малайзия пойтахти Куала Лумпурда турли дўконларда сотилган уч хил ароқдан 19 киши заҳарланиб, ҳалок бўлди, дея хабар беради «Haber7.com» сайти. Истеъмол қилинган спиртли ичимлик қўлбола экани аниқланган.
Заҳарланиш туфайли шифохонага тушиб қолган 51 кишидан 14 нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Ҳукумат ҳалок бўлганлар сони ортишидан ташвишда.
Полиция ходимлари ушбу воқеадан сўнг дўконлардаги турли спиртли ичимликларни савдодан олиб қўйишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter