Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қобулда шифохонага ҳужум пайтида 5 киши ҳалок бўлди

Қобулда шифохонага ҳужум пайтида 5 киши ҳалок бўлди

Фото: «tolonews.com»

Афғонистон пойтахтидаги шифохонага ҳужум оқибатида 5 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмди, яна 4 киши жароҳатланди, дея хабар берди «TOLO News» телеканали.

Аввалроқ «1TV» телеканали сешанба куни террорчи-худкуш Қобул шаҳридаги шифохонага кираверишда портлаш содир қилганини хабар берганди. Шундан сўнг госпиталь биносига жангарилар бостириб киришган. Тиббиёт ходимларининг бир қисмигина бинони тарк этишга улгуришган. Телеканалнинг маълум қилишича, тиббиёт муассасаси «Чегарасиз шифокорлар» (MSF) халқаро гуманитар ташкилоти томонидан қўллаб-қувватланади. Полиция махсус бўлинмаси аллақачон воқеа жойига етиб келган.

«Толибон» радикал ҳаракати бу ҳужумга алоқаси йўқлигини айтмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг