Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонликлар давлат мадҳиясини қайта ёзмоқчи

Қирғизистонликлар давлат мадҳиясини қайта ёзмоқчи

Қирғизистон мадҳияси унинг маънан эскирганлиги сабабли қайта ёзилади. Бу ҳақда парламент спикери Нурланбек Шакиев Қорақирғиз автоном вилоятининг 100 йиллиги ва давлат арбоби Иманали Айдарбеков таваллудининг 140 йиллигига бағишланган тадбирда маълум қилди.

«Биз ҳозирги мадҳиямизни Совет Иттифоқи таркибидан чиққанимиздан сўнг қабул қилган эдик. Ҳозир биз оёққа турган ва тараққиёт йўлидан бораётган давлатмиз. Шунинг учун мадҳиямизни ўзгартиришимиз лозим», – дейди парламент спикери Нурланбек Шакиев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг