Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон ва Тожикистон можарога чек қўйилганини эълон қилдилар

Қирғизистон ва Тожикистон  можарога чек қўйилганини эълон қилдилар

Қирғизистон ва Тожикистон махсус хизматлари чегаранинг умумий участкасида қуролли можарога чек қўйиш бўйича протокол имзолади.

Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) раиси Қамчибек Ташийев маълум қилди дея ёзмоқда Қирғизистон ОАВлари. 

«Тожикистон томони билан можарога чек қўйиш бўйича протокол имзоланди. Бугундан бошлаб тинчлик ҳукмрон бўлади, аввалроқ уйларини ташлаб кетган Лайлак ва Боткен туманлари аҳолиси қайтиши мумкин», — деди Ташиев.

Тожикистон томонидан ҳужжат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Саймўмин Ятимов томонидан имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, 16 сентябр куни эрталаб Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида яна қуролли тўқнашув бошланди. Томонлар бир-бирини ўқ узганликда айблади. Оқибатда можаро сабаб ўнлаб одамлар ҳалок бўлди, Қирғизистонда мотам эълон қилинди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг