Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон ҳукумати истеъфога чиқди

Қирғизистон ҳукумати истеъфога чиқди

Садир Жапаров бошчилигидаги Қирғизистон ҳукумати мамлакатдаги навбатдан ташқари президентлик сайловидан сўнг истеъфога чиқди. Бу ҳақда республика президенти вазифасини бажарувчи Талант Мамитовнинг расмий веб-сайтида хабар берилган.

Мамитов Жапаровнинг истеъфо тўғрисидаги баёнотини қабул қилди ва амалдаги ҳукуматни истеъфога чиққан деб тан олди.

Шу билан бирга, Қирғизистон қонунчилигига биноан Вазирлар Маҳкамаси аъзолари янги ҳукумат тузилгунга қадар ўз вазифаларини бажарадилар.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Артём Новиков Бош вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни Қирғизистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларида Садир Жапаров қарийб 80 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг