Қирғизистон бош вазири истеъфога чиқди

Қирғизистон бош вазири Муҳаммедкалий Абилгазиев истеъфога чиқди.
Мамлакат ҳукумати матбуот хизмати Абилгазиев ўз ихтиёри билан лавозимидан кетганини маълум қилди.
Муҳаммедкалий Абилгазиев Қирғизистон ҳукумати раҳбари сифатида 2018 йилнинг апрелидан ишлаб келаётганди. Бунгача у Қирғизистон Республикаси президенти девонини бошқарган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter