Қайси ҳолатда Жо Байден «пойга»дан чиқади?
Президент Жо Байден ноябр ойида кутилаётган сайлов билан боғлиқ янги саволларга дуч келмоқда, чунки унинг кампанияси ҳозирда Covid 19 инфекцияси туфайли тўхтатилган.
Хабарларга кўра, АҚШ Конгрессидаги икки етакчи демократлар, Сенат етакчиси Чак Шумер ва Вакиллар палатаси етакчиси Хаким Жеффрис у билан яккама-якка учрашиб, Оқ уйга номзодлиги билан боғлиқ хавотирларини билдиришган.
CNN хабарига кўра, Вакиллар палатасининг собиқ спикери Нэнси Пелоси ҳам унга ноябрь ойидаги сайловларда Доналд Трампни мағлуб эта олмаслигини алоҳида айтиб ўтган.
Байденнинг қайта сайланиш даъвоси демократлар ўртасида қарама қаршилликка учрамоқда, бунга сабаб, ўтган ой Доналд Трампга қарши ўтказган дебатлардаги муваффақиятсизликдир.
Чоршанба куни 81 ёшли Байденда Ковид инфекцияси аломатлари борлигини аниқланди.
Карине Жан-Пернинг хабар беришича, Делавэрдаги уйида «барча масъулиятини» бажариб, изоляция қилинади. Унинг қўшимча қилишича, президент эмланган. Унда илгари икки марта Covid тести ижобий натижа кўрсатган.
Бу сайлов кампанияси тартибсиз ва олдиндан башорат қилиш қийин бўлган тезликда кетаётганга ўхшайди.
Байден сўнгги ҳафтада тобора кўпроқ пойгадан чиқиш чақириқларига дуч келди.
Ўтган ҳафта жаноб Байден билан бўлиб ўтган алоҳида учрашувларда жаноб Шумер ва жаноб Жеффриес ўз хавотирларини билдиришган, таъкидланишича, Байденнинг ноябрь ойидаги сайлов бюллетенининг юқори қисмида бўлиши Конгресснинг ҳар қандай палатасини назорат қилиш имкониятларига путур этказади.
Бу хабарлардан сўнг Оқ уй матбуот котиби Эндрю Бейтс шундай деди: «Президент ҳар икки етакчига ҳам ўзини партия номзоди эканлигини айтди, у ғалаба қозонишни режалаштирган ва ишлайдиган оилаларга ёрдам бериш бўйича 100 кунлик дастурни қабул қилишда ўзаро ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирган».
Жаноб Жеффриеснинг матбуот котиби: «Бу шахсий суҳбат эди ва махфий қолади» дея таъкидлаган. Шумернинг идораси эса маълумотни «беҳуда спекуляция» деб атади, аммо қўшимча қилдики, демократлар етакчиси «ўз фракцияси фикрларини бевосита президент Байденга билдирган».
Сўнгги ҳафталарда йигирмага яқин демократ сиёсатчилар Байденни истеъфога чиқишга оммавий равишда чақиришди, жумладан, улар орасида Байденни «эстафетани топширишга» чақирган Калифорниялик конгрессмен Адам Шифф ҳам бор.
Жаноб Шиффнинг айтишича, жаноб Байден «мамлакатимиз тарихидаги энг нуфузли президентлардан бири бўлган» ва у бошқа демократнинг олдинга қадам қўйишига имкон бериш орқали «ўзининг этакчилик меросини таъминлаши» мумкин.
BET нашрига берган интервюсида Байден мантияни бундай «бўлинган» мамлакатга топшира олмаслигини таъкидлаган.
Президент, шунингдек, агар шифокорларидан бирортаси унда «касаллик» борлигини айтса, пойгадан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришини биринчи марта таъкидлаган.
Жаноб Байден Х ижтимоий тармоғида барчага «яхши тилаклар» учун миннатдорчилик билдирди ва у тузалиб кетгунча «Америка халқи учун ишлашда давом этишини» айтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter